Сайлов кодексига президент, Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзоларининг навбатдан ташқари сайловларини ўтказиш юзасидан ўзгартишлар киритилди. Президент давлат раҳбари учун муддатидан илгари сайловларни тайинлаганида, улар 2 ой ичида ўтказилиши керак.
Навоий вилояти ҳокими матбуот котиби ҳамда Хатирчи тумани ҳокими ўринбосари бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари вилоят кенгашида депутат сифатида ҳам фаолият юритмоқда. Сайлов қонунчилигига кўра, ижро ҳокимияти вакили бир вақтнинг ўзида депутат сифатида фаолият кўрсатиши мумкин эмас. Аввалроқ Кармана тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари ва вилоят ҳокимлиги котибият мудири ҳам депутатлик қилиб келаётгани ҳақида ҳам ёзгандик.
Сенатнинг 15 ялпи мажлисида Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳаси маъқулланди. Унга кўра, эндиликда сайлов бюллетенида номзоднинг эгаллаб турган лавозими, иш жойи кўрсатилмаслиги, қолаверса, фуқаролар овоз беришда нафақат паспорт, балки ID-карталар орқали ҳам ўз шахсини тасдиқлаши мумкин.
Қонунчилик палатаси депутатлари Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонунни қабул қилишди. Улар юқори турувчи сайлов комиссияларининг ваколатлари, округ сайлов комиссияси таркиби, овоз беришда ID картадан фойдаланиш ва бошқа шу каби ўзгаришларни назарда тутади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг